Жорий йил 18 август ҳолатига кўра, охирги ўн кунда ўртача микроқарз нархи пасайди, автокредит қимматлашди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Микроқарз ставкаси аввалги ўн кунликдагидан 0,3 фоизга пасайиб, ўртача 36,1 фоизни ташкил этган. Автокредит эса ўртача 23,8 фоиз бўлиб, ўтган ўн кунликка нисбатан 0,1 фоиз ошган.
Мамлакатда 18 август ҳолатидаги энг арзон микроқарз 21,8 фоиз бўлди. Энг қиммати эса илк бор 42,4 фоизни ташкил этди. Микроқарздан ташқари ажратилган кредитлар ўртача ставкаси жисмоний шахсларга 24,2 фоиз, юридик шахсларга 22,2 фоиздан тўғри келган. Таққослаш учун, аввалги ўн кунликда аҳолига бериладиган кредит ставкаси ўртача 24,1 фоиз бўлган.
Автокредитларнинг энг паст ставкаси 21,3 фоиз, энг баланд нархи 28 фоиз бўлган.
Маълумот учун, 4 августгача бўлган 10 кунликда аҳолига ажратилган микроқарзлар фоиз ставкаси ўртаси 35,7 фоизни ташкил этган. Бундан аввалги, 28 июлдаги таҳлилда ўртача микроқарз 34,9 фоиздан ажратилгани билдирилган.
Изоҳ (0)