13 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22—24, кундузи 38—40 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22—27, кундузи 38—43 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22—27, кундузи 36—41 даража, чўл ҳудудларида 43 даражагача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22—27, кундузи 36—41 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 23—28, кундузи 38—43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20—25, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)