• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги диққатига! Номига ишлаётган шифохона кимга ва нимага керак?

    «Ўзбекистон овози» мухбирлари Тоштемир Худойқулов ва Ноила Марупова Тошкент вилояти Тошкент туманидаги тиббий муассасаларда беморлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Қуйида мухбирларнинг туман шифохонларидаги мавжуд камчиликлар ҳақидаги мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади.

     

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон, тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббий амалиётни ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Маълумотларга кўра, ушбу соҳани ривожлантиришга, уни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган Президентимизнинг 4 фармони, 24 қарори ва 9 фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 37 қарори ҳамда 32 та фармойиши қабул қилинган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини сақлаб туриш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2018 йилда давлат бюджетидан 9,6 триллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 2017 йилга нисбатан бу рақам 1,4 баробарга кўпдир.

    Тўғриси, бундай эътибор кўнгилни кўтаради, тиббиётимизнинг келажагига ишонч пайдо қилади. Аммо давлат томонидан шунча эътибор бўлаётганига қарамай, жойларда дилни хира қиладиган ҳолатлар учрамоқда.

    Тошкент шаҳридан бир қадам нарида жойлашган Тошкент туманида бугунги кунда 206 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шунча аҳолиси бор туманда битта «Қизғалдоқ» ҚФЙ шифокорлар кўчаси, 1-уйда жойлашган шифохона мавжуд. Шифохона ўрни аҳоли сонига нисбатан жуда кам, бунинг устига етиб бориш ноқулай ҳудудда жойлашган. Фуқаролар бу ҳақда эътироз билдириб, таҳририятга оғзаки мурожаат қилишганди.

    Ҳақиқий ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилдик.

    Эътирозларда жон бор экан, шифохона туманнинг чекка, яъни аҳоли етиб бориши ноқулай бўлган ҳудудда жойлашган. Муассасада шошилинч тиббий ёрдам, жонлантириш, даволаш, неврология, травматология, болалар бўлимлари мавжуд бўлса-да, уларда беморлар учун нафақат жой масаласи, балки мебел жиҳозлари, тиббий асбоб-ускуналар етишмас экан. Бунинг устига уч қаватли тиббиёт масканидаги лифт умуман ишламайди. Аҳволи оғирроқ беморлар учун юқори қаватга кўтарилиш осон эмас, албатта.

    Шошилинч тиббий ёрдам бўлимини кўздан кечирганимизда беморлар учун энг зарур бўлган кислород етказиб бериш ускунаси йўқлиги маълум бўлди.

    Ушбу ҳолатни изоҳлаш учун жонлантириш бўлими мудири Руфат Насимовга мурожаат қилдик.

    — Шифохонамизда шароитимиз йўқ деб, беморларнинг ҳаётини хавф остига қўя олмаймиз, — дейди у. — Қўлдан келганча, бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, ҳозир бўлим шифокорлари кислород тармоғини ташқаридан шланг орқали киргизиб, буйруқ билан ўчириб ёқишади. Бу аҳвол хавфсизликка жавоб бермаса-да, шундай ишлашга мажбурмиз. Аслида, қонун-қоидага мувофиқ, бўлимимизнинг ҳар бир хонасида кислород тармоғи бўлиши лозим. Тан олиш керак, операция вақтида ишлатиладиган тиббиёт анжомлари ҳам етишмайди (бор-йўғи иккита жамланма). Уни ҳам шифокорларнинг ўзлари уёқ-буёқдан суриштириб топишган. Очиғи, бир вақтнинг ўзида 4—5 нафар операция қилиниши лозим бўлган бемор келиб қолса, анжомларимиз етишмаганлиги сабабли улар кутиб қолишга мажбур бўлмоқда.

    Суҳбатимизга жонлантириш бўлими катта ҳамшираси Шоира Одилова қўшилди:

    — Жонлантириш хонаси 6 беморга мўлжалланган, лекин бу ерда бемор аҳволини кўрсатиб турувчи бор-йўғи битта ускуна бор. У аслида ҳар бир бемор учун битта бўлиши керак. Бундан ташқари, функсионал кроватлар етишмаслигидан каталкалардан фойдаланиляпти. ИВЛ (ўпкага сунъий нафас берувчи) ускунаси ҳам бир дона бўлиб, унга муҳтож иккинчи бемор келиб қолса, катта муаммога айланмоқда. Пулсаксметр, кислород концентратор ускунамиз эса умуман мавжуд эмас. Оғир беморлар кунига 10—12 тагача келади, аммо уларга қараш учун мутахассисларимиз етишмайди. Бир сўз билан айтганда, бўлимимизда аслида бўлиши лозим бўлган тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозларнинг кўпчилиги мавжуд эмас.

    Бошқа бўлимларни кўздан кечирганимизда ҳам худди шундай муаммоларга дуч келдик. Шу боисдан беморлар узоқ муддат навбат кутиб қолмоқда. Ҳатто энг зарур тиббий ускуналардан болалар бўлимида кислород етказиб берувчи ускуна, неврология бўлимида эса эхоэнсефалограф ва электроэнсефалограф мавжуд эмас экан. Шифохонадаги рентген аппаратининг ишлатилаётганига оз эмас, кўп эмас 39 йил бўлибди... Ёзнинг жазирама кунларида муассаса хоналаридаги иссиққа чидаб бўлмайди, палаталарда совутгич йўқ.

    Бемор шифохонага даво излаб келса-ю у ерда оддий тиббий асбоб-ускуналар етишмаса, у дардини кимга айтади? Шу каби хавотирли ўйлар билан шифохонадан чиқиб кетдик.

    Саволларимизга жавоб олиш мақсадида Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов қабулига бордик. У бизга қуйидагиларни гапириб берди:

    — Шифохонадаги тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги муаммосини бартараф этиш борасида вазирлик билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, — дейди у. — Тўғрисини айтишим керак, бу жойга раҳбар бўлиб келганимга олти ойча бўлиб қолди. Келган кунимдан бошлаб шифохонани тиббий жиҳозлар ва малакали шифокорлар билан таъминлаш йўлларини излаяпмиз. Тошкент тумани Зангиота туманидан ажралиб чиқиб, қайта ташкил этилгани сабаб туман

    шифохонаси давлат комиссияси томонидан ўрганилди ва аҳоли қатновига қулай, барча коммунал тармоқлар мавжуд ҳудудга кўчирилиши режалаштирилди. Бунинг учун туман марказида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биноси ажратиладиган бўлди. Давлат комиссиясининг тавсиясига асосан белгиланган ҳудудда комплекс шифохона қурилишининг биринчи босқич ишлари бошлаб юборилган. Шифохона қурилиши учун барча ҳужжатларимиз тайёр. Лекин яқинда, 10—15 кун аввал юқоридан коллеж бинолари ўз жойида қолсин, деган буйруқ келган, деб эшитдик. Коллеж маъмурияти шу маълумотга таяниб, шифохона кўчадиган манзил аниқ кўрсатилмаган, дея тўсқинлик қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида шифохона қурилиши керак бўлган кўча номи кўрсатилса-да, уй рақами аниқ белгилаб берилмаган. Шу ноаниқлик масалани бир томонга ечишга тўсқинлик қиляпти.

    Вазирлар Маҳкамасига туман аҳолиси эҳтиёжи учун ягона бўлган шифохона қурилиши бўйича таклифимизни киритдик. Аммо бу муаммо қандай ҳал этилиши номаълумлигича қолмоқда.

    Агар туман марказидаги коллеж биноси ўрнида шифохона комплекси ташкил этилса, тез тиббий ёрдам, поликлиника, туманда мавжуд бўлмаган юқумли касалликлар шифохонаси бир манзилга жойлаштирилиб, аҳоли ва мутахассисларимиз қатнови учун ҳам қулай бўлар эди.

    — Янги шифохона 3 йил ичида ташкил этилиши мўлжалланган дедингиз, унгача беморлар аҳволи нима кечади?

    — Биз «Саломатлик-3» дастурига кирдик. Аммо тиббий асбоб-ускуналар ҳануз етказиб берилмаяпти. Юқори ташкилотларга мурожаат қилганимизда аввал янги шифохона қурилиши бицин, дейишди ва бу муаммолигича қолмоқда. Биз ҳозирча қўлимиздан келганча биринчи ёрдамни бериб турибмиз. Лекин оғир аҳволдаги беморлар келиб қолса, уларни шаҳар тиббиёт марказларига юборишга тўғри келмоқда...

    Биз Тошкент тумани шифохонасида кўзимиз билан кўрганимизни ва қийин шароитда ишлаётган шифокорлар фикрларини қоғозга туширдик, холос. Тўғри, муаммо бор, унинг ечимини топиш керак. Ечим қачон топилади? Мутасаддилар беморларга ачинса, ўзларини уларнинг ўрнига қўйиб кўришса, тезроқ ҳаракат қилишади, имконият топишади...

    12.07.2018, 16:36   Изоҳ (0)   25310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акасини ҳимоя қилишга уринган самарқандлик йигит қотилликка қўл урди

    12.07.2018, 16:02

    ДХХ Фарғонада 7800 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган депутатни қўлга олди (видео)

    12.07.2018, 15:34

    «Ўзбектелеком» ва «Қозоқтелеком» SmartCity лойиҳаларини биргаликда амалга оширади

    12.07.2018, 15:00

    Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилганлиги тасдиқланди

    12.07.2018, 14:50

    Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетида ёнғин чиқди (фото)

    12.07.2018, 14:26

    Элликқалъадаги ЙТҲ 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди

    12.07.2018, 14:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.