Бугун 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган Cristal супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.
Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11 да ёнғин жиловланди ва соат 14:18 да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўради.
Изоҳ (0)