Россияда қонунчиликка киритилган янги ўзгаришларга мувофиқ, чет эллик фуқароларни иш жойи бўйича рўйхатга қўйиш тақиқланди, деб хабар беради Sputnik.
Янги қонунга кўра, эндиликда мигрантларни квартира, меҳмонхона, касалхона ва ҳатто қамоқхонага рўйхатга қўйиш мумкин, лекин офисга у фақат ўша ерда яшасагина, мумкин бўлади.
Ушбу нормага амалга қилмаган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилади.
Экспертлар фикрига кўра, ушбу янги тузатишлар малакали мутахассисларни рўйхатдан ўтказадиган компаниялар учун муаммоларни келтириб чиқаради: иш берувчилар 800 минг рублгача жарима тўлашга мажбур бўлади.
Россияда чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга олиш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар 8 июлдан кучга кирмоқда.
Изоҳ (0)