АҚШнинг Уильямсбург шаҳридаги уй устига вертолёт қулаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Виржиния штати полицияси берган маълумотга кўра, ҳалок бўлган шахс вертолёт ҳайдовчиси бўлмаган. Ҳайдовчининг жасади харобалар остидан қидирилмоқда.
Вертолётнинг уй устига қулаши оқибатида уйда ёнғин келиб чиққан. Ҳозирги кунда қутқарувчилар уй харобаларини тозаламоқда.
Изоҳ (0)