Тожикистонда танасидан 10 та игна топилган 9 ойлик гўдакнинг онаси ўзи шу ишга қўл ургани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Рудакий туманининг Сарикишти қишлоғида яшовчи 26 яшар аёл шу тариқа 30 ёшли эрини Россиядан қайтармоқчи бўлгани билдирилмоқда.
Суд-тиббий экспертиза чақалоқ соғлигига оғир зарар етгани ҳақидаги хулосага келди.
Жиноий иш очилди. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)