Қирғизистоннинг Иссиқкўл туманида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Қирғизистон Қуролли кучлари Бош штаби ахборотига кўра, ҳалокатга учраган вертолёт республика ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган.
«Қўниш пайтида ён томондан эсган кучли шамол сабабли вертoлёт чап борт тарафга oғиб кетган»,— дейилади ҳужжатларда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 4 киши жабрланган ва улар эвакуация қилинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, вертолёт Хон Тангри тоғ чўққисидаги альпинистларни қутқариш операциясида иштирок қилган.
Изоҳ (0)