Европанинг энг кекса аёли Италиянинг Флоренция шаҳрига яқин жойлашган қишлоқда вафот этди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, Жузеппина Прожетто 116 ёшда эди. 37 кундан сўнг у 117 ёшни қарши олиши керак эди.
У шунингдек, япониялик 117 ёшли Чихо Миякодан кейин дунёдаги энг кекса аёл, деб эътироф этилган эди.
Аёл 1960 йилдан бери Флоренция яқинидаги қишлоқда яшаётган эди.
Изоҳ (0)