Канадада YouTube видеосервиси учун саёҳат ҳақидаги роликлар суратга оладиган уч нафар таниқли видеоблогер ҳалок бўлди, деб хабар беради «Nur.kz».
Видеоблогерлар Райкер Гэмбл, Алексей Лях ва Меган Скрейпер ўзларининг High On Life каналларида халқаро саргузаштлар ҳақида сўз юритар эди.
Қайд этилишича, видеоблогерлар Шеннон Фолс шаршарасининг чўққисида чўмилаётган эди, шу пайтда улар сирпаниб 30 метр баландликдан қулаб тушган.
Дастлаб Скрейпер сувга қулаган. Шунда унинг ҳамроҳлари қизни қутқариш учун сувга тушган. Уларни кучли оқим оқизиб кетган. Улар билан яна бир кишининг ҳам чўкиб кетгани айтилмоқда.
YouTube’да ярим миллиондан ортиқ кузатувчиси бўлган High On Life каналининг бошқа маъмурлари дафн маросимини ўтказиш учун хайрия акциясини эълон қилган.
Изоҳ (0)