Таиландда енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 6 июль, жума куни Тhe Nation газетаси берган маълумотга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шунингдек, ҳалокат оқибатида бир киши жиддий жароҳат олган.
Самолёт мамлакат шимоли-ғарбидаги Майе Хонг Сон провинциясидаги аэропортдан учганидан кейин 5 июль пайшанба куни радарлар экранидан йўқолиб қолган.
Ҳалокат содир бўлган жойда қидирув гуруҳи бир нафар йўловчини топган. Иккинчи йўловчи ва 2 нафар учувчи ҳалок бўлган. Самолётда жами 4 киши бўлган.
Изоҳ (0)