Саудия Арабистонида аёл кишининг машинасини ёқиб юборишди, деб хабар беради The Independent.
Салма ал-Шарий аёлларнинг машина ҳайдашига рухсат берилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлиши билан, автомобиль сотиб олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳаракат қилишни бошлаган. Бу аёл учун муҳим бўлган, чунки илгари ҳайдовчи ёллашга маошининг ярмини сарфлашга мажбур бўлган.
Аёлга унинг қишлоғида яшовчи эркаклар бир неча марта таҳдид қилган, аммо у таъналарга эътибор бермасликка қарор қилган, шунда унинг машинасини ёқиб юборишган.
Twitter’да воқеа жойидан олинган видео пайдо бўлди. Унда аёл киши ёнаётган машинага қараб йиғлаётганини кўриш мумкин.
Полиция айни пайтда ўт қўйиб юборганларни қидирмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, округ ҳукумати аёлга зудлик билан бошқа автомобиль тақдим этган.
https://twitter.com/Y2016M10/status/1013957275449417729
Изоҳ (0)