Қозоғистонда «Остона» халқаро молиявий маркази — «мамлакат ичида мамлакат» барпо этилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, Spot хабар бермоқда.
Марказнинг компаниялар ва хорижий инвесторлар ўртасида воситачи бўлиши режалаштирилган.
Мақсад — халқаро капитал бозорининг йирик ўйинчиларини уларга божхона имтиёзларини тақдим қилган ҳолда мамлакатга жалб қилиш.
Дубай халқаро молиявий маркази сингари «Остона» ҳам бозорнинг барча иштирокчилари — кичик корхоналар, хусусий банклар, брокерлар, бошқарувчи активлар, ислом молиявий институтлари, блокчейн компаниялари билан фаолият олиб боради. Бироқ Дубайдан фарқли равишда, Остона қатнашчиларининг доимий равишда Қозоғистонда бўлишини талаб қилмайди.
Асосий фаолият йўналишлари — капитал бозорини ривожлантириш, активларни бошқариш, янги молиявий технологияларни жорий қилиш.
Ҳудудда соддалаштирилган валюта, виза ва меҳнат тизимлари амал қилади. Иш инглиз тилида олиб борилади.
Изоҳ (0)