Украина Радасининг «Пётр Порошенко блоки»дан депутати Геннадий Ткачук Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича вакили Федерика Могеринини иккита бошқа-бошқа одам деб ўйлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«112 Украина» телеканалидаги эфир вақтида Ткачук Могеринини «жаноб» деб атаган. Бошловчи унинг хатосини тўғрилаб, Могерини жаноб эмас, хоним эканлигини айтган.
Бошловчи депутатнинг гапини яна бир марта тўғрилашга ҳаракат қилган ва Федерика Могерини битта одам эканлигини таъкидлаган.
Бир фикрга кела олмаган иштирокчилар кўрсатувни давом эттирган.
Изоҳ (0)