АҚШнинг Флорида штатидаги ранчога чақмоқ тушиши оқибатида юз берган ёнғинда тахминан 300 та экзотик ҳайвон ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, қурбон бўлган ҳайвонлар орасида Мадагаскар, Ҳиндистон. Африка, Италия ва бошқа мамлакатлардан олиб келинган камёб тошбақалар ва балиқлар бўлган. Ранчо эгаси уларни етти йил давомида йиғган ва парвариш қилган.
Чақмоқ тушган омборнинг тўлиқ ёғочдан қурилгани ёнғинни тез тарқалишига сабаб бўлган ва вазиятни оғирлаштирган. Ёнғин оқибатида одамлар жабрланмаган.
Изоҳ (0)