Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль Эрондаги футбол ҳақидаги телешоувга қўйилмади, деб ёзади «Sports.ru».

Фото: Google Images

Фото: Google Images

40 ёшли собиқ футболчи маҳаллий IRTV3 телеканалига Жаҳон Чемпионати, 2-туридан ўрин олган Эрон—Испания учрашувидан олдинги телешоуга таклиф этилган.

Эронга етиб келган Пуйоль узун сочлари сабаб телестудиага қўйилмаган. Шоуни Карлес билан шарҳлаши керак бўлган журналист Адел Фердосипур вазиятга қуйидагича изоҳ берган: «Сиз Карлес Пуйолнинг бугун биз билан бирга бўлиши кераклиги ҳақида билсангиз керак Аммо ҳозирда у меҳмонхонада. Мен бундай иш содир бўлмаслиги учун қўлимдан келган ишни қилдим. Узр сўрайман».

Эрон ислом республикасида узун соч турмагига оид ҳеч қандай расмий тақиқ мавжуд эмас. Бироқ давлат телевидениесида қаттиқ тартиб ўрнатилгани таъкидланади, хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?