Қайд этилишича, Канте Мадриднинг «Реал» клубининг асосий трансфер нишони бўлиб турибди. Шунингдек, Нголо ёшлигидан мадридликларга ишқибоз бўлиб, унинг хонаси эса клуб ўйинчиларининг суратларига тўла бўлган. Шу сабабдан «Реал» 27 ёшли Канте учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.
Аммо «Камп Ноу»га якунланган мавсумнинг сўнгги ўйинларидан бирига Кантенинг яқинларини таклиф қилган «Барселона» мазкур трансфер амалга ошишида «Реал»га ҳалал бериши мумкин. Каталонияликлар ҳам Нголони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Аввалроқ, франциялик ярим ҳимоячининг ПСЖга ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо «Челси» уни сотишда бош тортган. Ҳозирда футболчининг трансфер нархи 80 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)