ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Англия терма жамоаси сардори Ҳарри Кейн Панамага қарши кечган учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Ҳарри Панама билан учрашувда 3 та гол уриб, хет-трик қайд этди. Голларидан 2 тасини пенальтидан киритган бўлса, яна бири йўл-йўлакай Панама ўйинчисига тегган ҳолда дарвозадан жой олди. Бу орқали Кейн ЖЧ—2018 тўпурарлари пойгасида пешқадам бўлиб олди. Унинг ҳисобида эндиликда 5 та гол бор. Кейндан кейинги ўринларда 4 тадан гол билан Криштиану Роналду ҳамда Ромелу Лукаку бормоқда.
Англия эса мазкур ғалабадан сўнг муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди.
Изоҳ (0)