«Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль Эрондаги футбол ҳақидаги телешоувга қўйилмади, деб ёзади «Sports.ru».
40 ёшли собиқ футболчи маҳаллий IRTV3 телеканалига Жаҳон Чемпионати, 2-туридан ўрин олган Эрон—Испания учрашувидан олдинги телешоуга таклиф этилган.
Эронга етиб келган Пуйоль узун сочлари сабаб телестудиага қўйилмаган. Шоуни Карлес билан шарҳлаши керак бўлган журналист Адел Фердосипур вазиятга қуйидагича изоҳ берган: «Сиз Карлес Пуйолнинг бугун биз билан бирга бўлиши кераклиги ҳақида билсангиз керак Аммо ҳозирда у меҳмонхонада. Мен бундай иш содир бўлмаслиги учун қўлимдан келган ишни қилдим. Узр сўрайман».
Эрон ислом республикасида узун соч турмагига оид ҳеч қандай расмий тақиқ мавжуд эмас. Бироқ давлат телевидениесида қаттиқ тартиб ўрнатилгани таъкидланади, хабарда.
Изоҳ (0)