Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг талабига биноан қарздор клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди, бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 18 июнь санасидан ёзги трансфер ойнаси расман очилган. Одатга кўра бир қатор клубларда катта ўзгаришлар амалга оширилади. Қайд этилишича,шундан келиб чиқиб, муайян жамоани тарк этаётган, аммо клубда пули қолиб кетаётган футболчилар ПФЛга мурожаат қилиб, ўз муаммоларини ҳал этиб олишлари мумкин.
ПФЛ эса клуб билан хайрлашаётган футболчилар ҳақидаги ҳисоботни жамоалардан талаб қилиб олади. Ўз ўрнида қарздор клубларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Изоҳ (0)