ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Коста-Рикага қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Коутиньо учрашувнинг 90-дақиқасида Кейлор Навас оёқлари остидан гол уриб, жамоасининг иккинчи ўйинда ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди.
Бу ғалабадан сўнг Бразилия «E» гуруҳида 4 очко билан пешқадамга айланиб олди.
Изоҳ (0)