Ўзбекистон жонига қасдлар сони бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Sputnik.
Минтақадаги энг юқори кўрсаткич Қозоғистонга тегишли. Бу мамлакатда суицидлар индикатори 100 минг кишига 22,5 кишини ташкил этди. Қирғизистонда бу кўрсаткич 8,3, Ўзбекистонда 7,4 га тенг.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларда тегишлича 6,7 ва 2,5 кўрсаткич билан Туркманистон ва Тожикистон қайд этилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда энг кўп жонига қасдлар Литва, Россия ва Гаянада содир этилади.
Изоҳ (0)