Навоий вилоятининг Конимех туманида 14 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи Ш.Э. «Навоий—Учқудуқ» йўлида Cobalt ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва машина ағдарилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Автомобиль йўловчиси, Зарафшон шаҳрида яшаган П.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Шунингдек, ушбу шаҳарда яшаган С.Э. исмли аёл ҳамда унинг қизи, мактаб ўқувчиси А.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилди, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳаётдан кўз юмди.
Ҳайдовчи Ш.Э. ва унинг қолган йўловчилари — Зарафшон шаҳрида яшовчи Г.Ў. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи, Бухоро давлат университети талабаси Х.Р. яраланиб, касалхонага ётқизилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)