Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яқин вақтларда Ўзбекистон пойтахтининг марказий тўртта кўчаси умуман янгича қиёфага эга бўлади. Бу ҳақда Халқаро пресс клуб йиғилишида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ўн йилдан сўнг қандай кўринишга эга бўлиши бўйича иш олиб борилмоқда.

«Ҳозирги вақтда хорижий мутахассислар Фарғона йўли, Нурафшон йўли, Чорсу ва унинг бозор яқин атрофи, Амир Темур шоҳкўчаси бўйича иш олиб бормоқда. Жуда яқин вақтда тажриба натижаларини тақдим этамиз, кўчалар қандай ўзгаришини кўрасизлар», — деб таъкидлади Ортиқхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида кўчалар қурилиши сифатли бажарилмаганлиги учун бугунги кунда тирбандликлар юзага келмоқда.

«Ҳаттоки, пиёдалар йўлаклари ҳам бўлмаган. Ҳозир булар бўйича иш олиб борилмоқда, шаҳарликлар кўчалар лойиҳаларини кўриши мумкин», — деб қўшимча қилди ҳоким вазифасини бажарувчи Ортиқхўжаев.

Ҳозир кўчалар лойиҳаси билан турли давлатлардан келган 40 нафар мутахассис иш олиб бормоқда. Улар ичида Франция, Германия, Жанубий Африка, Туркия ва Россия архитекторлари бор. Лойиҳалар ҳужжатларни тайёрлаш босқичида, 25 июнда муҳокама қилиш учун юборилади.

Барча таклиф ва истаклар эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берилди. Лойиҳалар аҳоли томонидан маъқуллангандан сўнг амалга оширишга киришилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди