12 июнь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшовчи педагогика коллежи 3-курс ўқувчиси К.Қ. йўл-траспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўз бошқарувидаги Nexia автомобилини «Самарқанд—Бухоро» йўналишида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Ш.С.га тегишли бўлган Damas русумли машинанинг орқа қисмига бориб урилди.
Тўқнашув натижада Damas йўловчиси Ш.Р. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)