Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. солиқ тизимида ўзига ишониб топширилган мансаб ваколатидан моддий бойлик орттиришни режалаштирди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
У ўзининг ёнига бирор жойга ишга киришида ёрдам сўраб келган танишига бажонидил ёрдам беришини билдириб, «озгина харажати» борлигини суҳбат орасида эслатиб ўтди.
2018 йилнинг 5 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзи талаб қилган 1000 долларни олаётган Қ.Х. жиноят устида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)