«Ўзбекистон темир йўллари» йил охиригача ички йўналишлар учун чипталар нархини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниядаги манбага таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Айни пайтда тарифларни ошириш масаласи Молия вазирлиги вакиллари билан муҳокама қилинмоқда.
Оддий поездлар учун чипта қиймати 5-10, «Афросиёб» поездлари учун эса 10-15 фоиз қимматлашиши кўзда тутилган.
«Ҳозир аниқ рақамлар ҳақида бир нарса дейиш қийин, сабаби янги тарифларни муҳокамадан ўтказиш ва ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда», дея таъкидлади манба.
Изоҳ (0)