Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг «Оук Ридж» миллий лабораторияси 8 июнь куни дунёдаги энг кучли суперкомпьютерни ишга туширди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Суммит номли машинанинг ишлаши 200 петафлопсга – бир сонияда 200 минг триллион ҳисобларга тўғри келади.

Суммитънинг ишга туширилиши АҚШга энг кучли суперкомпьютерлар рейтингида биринчи ўринга чиқиб олишига ёрдам берди. Рейтингда бунга қадар биринчи ўринда Хитойнинг Sunway TaihuLight суперкомпьютери турар эди. Унинг иш қуввати 93 петафлопсни ташкил этади.

«Бугунги Суммит суперкомпьютерининг ишга туширилиши АҚШнинг илмий инновациялар ва технологияларни ривожлантириш соҳасидаги етакчилигини намойиш этади. Бу энергетика, илмий кашфиётлари, иқтисодий рақобатбардошлигини ва миллий хавфсизлик соҳаларидаги тадқиқотларга катта таъсир кўрсатади»,— дейди АҚШ энергетика вазири Рик Перри.

Изоҳ
Асосий янгиликлар