Ўта тезюрар Hyperloop транспорт тизими йўловчилари, қувур ичида ҳаракатланаётганига қарамай, ўтаётган ҳудудлари манзарасини томоша қила олади, дея хабар бермоқда Meduza.
Бунинг учун Virgin Hyperloop One компанияси қувур ичида оптик «зоотроп» эффектини ҳосил қилишга ёрдам берадиган техник ойналардан фойдаланишни кўзлаяпти.
Бу эффект алоҳида тасвирлар юқори тезликда (масалан, соатига 1200 километр) ҳаракатланаётганда инсон кўзига узлуксиз манзара сифатида кўринишига асосланади.
Изоҳ (0)