Microsoft компанияси GitHub хизматини сотиб олганини тасдиқлади. Савдо қиймати 7,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Microsoft GitHub билан амалга оширилаётган ишланмаларни сақлаш хизматни сотиб олиш ҳақида келишув имзолаган. Бу ҳақда дастлаб Bloomberg хабар берган.
Таъкидланишича, қарор икки томонлама бўлган. Microsoft GitHub’ни сотиб олишга рози бўлган, хизматнинг эгалари эса бош директор Сата Наделла туфайли компанияни танлаган. Раҳбар айнан нима билан акционерларни жалб қилгани номаълум.
2015 йилда GitHub икки миллиард долларга баҳоланган, бироқ CNBC нашри энди компанияни беш миллиард долларга сотиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)