Тошкентдаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев оддий эркаклар дўпписидан «ақлли» дўппи яратди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурига асосланиб, «Xabar.uz» маълум қилди.
Ғоя муаллифининг айтишича, «Smart дўппи» узоқ манзилга отланган ҳайдовчиларга асқотади. У мудроқ босган ҳайдовчини хушига келтиради, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олади.
Дўппининг икки ёнига тебранувчи мослама ҳамда ўчириб-ёқиш тугмасини ўрнатилган. Уни кийишдан олдин тугма босилади. Узоқ масофага отланган ҳайдовчи толиқиб, мудроқ туца, бунда бош ҳар тарафга тебранади. Шундай пайтда гаджет буни сезади ва вибрацион қурилма ишга тушади. Тебраниш ҳайдовчини уйғотади.