Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиялик конструктор ва блогернинг тортишуви қуруқликда, сувда ва ҳавода ҳаракатлана оладиган транспорт воситасининг яратилиши билан якунланди, деб ёзади «РИА Новости». Авиаконструктор Александр Бегак «Бегалёт HYPE» номли қурилмани тақдим этди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Бегакнинг айтиб беришича, бундай транспортни яратиш ғояси россиялик блогерлардан бири билан интернет орқали ёзишмалар чоғида пайдо бўлган.

«Таниқли блогер билан гаров ўйнаб, бир ой ичида дунёда ўхшаши йўқ, ерда, сувда ва ҳавода юра оладиган транспорт ясаб, уни Россия жанубидан Москвагача бўлган синов экспедициясида намойиш қилишимни айтган эдим», — деди конструктор.

Бегак ўз қурилмасини синашга киришди. Унинг сўзларига кўра, бу машина ноёб. У бир марта тўлиқ олган қуввати билан 300 км масофани босиб ўтади, ерда соатига 120 км, ҳавода 70 км, сувда — 30 км тезликка эриша олади.

Қурилма 114 килограмм бўлиб, 320 килограммлик юк билан ҳавога кўтарила олади.

Конструкторнинг айтишича, қурилмани мудофаа вазирлиги, махсус топшириқли бўлинмалар, фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятида, қутқарув ишлари, жойларни мониторинг қилишда, шунингдек, спорт ва фаол ҳордиқда қўллаш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар