«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров технология ўғирлаганликда айбланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, номи ошкор қилинмаган компания Дуровни судга берган. Ҳужжатга кўра, оммавий мессенжер асосчиси хусусий учрашув вақтида унга кўрсатилган бегона технологияни ўзлаштириб олган.
Иш мессенжер жамоаси томонидан май ойида эълон қилинган Telegram Passport хизматига тааллуқли. Даъвогарларнинг таъкидлашича, уларнинг ишланмаси тўлиқ ўзлаштирилган.
Бунда даъво мессенжер жамоасига эмас, бевосита Павел Дуровга йўналтирилган. Бу технологиянинг ўғирланиши ҳақида қарорни бевосита платформа асосчиси қабул қилгани билан далилланган.
Изоҳ (0)