Америкалик рассом ва роботсоз Александер Ребен Google Home колонкалари пистолетдан «ўқ уза олиши»ни таъминлайдиган механизмни яратди. Колонка овозли буйруқдан сўнг ўт очган, деб хабар беради TJournal.
Ребеннинг айтишича, мазкур механизмни яратишда у ўзининг студиясидан топилган деталлардан фойдаланган. Бунда Ребенга «ишга тушириш» релеси, лампочка, шунингдек, «ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларида тангаларни алмаштиришга хизмат қилувчи электромагнит» керак бўлган. Ихтирочи уларнинг барчасини тепкини босган торга улаган.
Мен бу орқали технолгияларнинг тарқалиши қанчалик мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ва уларни нима мақсадда қўлланилишини қанчалик кўп ўйласангиз ҳам самарасиз эканлигини кўрсатиб беришга уриндим.Александер Ребен, рассом
Изоҳ (0)