10 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс Бунёдкор кўчасида жойлашган «Дўстлик» бозори олдида қаровсиз қолдирилган Д.Р исмли аёл бошқарувидаги Matiz Best русумли автомашинасини ҳайдаб қочган, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Бунёдкор кўчасида жойлашган «Карвонбоши» ошхонаси олдидан 4 дона ғилдираклари, олд ва орқа томон ўриндиқлари, кондиционери, олд томон чироқлари ечиб кетилган ҳамда автомашина салонида бўлган Д.Р.нинг фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатлари олиб кетилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Ю содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Изоҳ (0)