Андижон шаҳар ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли вилоят ҳудудидаги қўшмачи аёллар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
30 май куни Андижон шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқароси Х.Г исмли 20 ёшли аёл ва Андижон вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Н.Н исмли 38 ёшли аёл, ўзаро жиноий тил бириктириб қўшмачилик билан шуғулланиб 2016 йил декабрдан 2018 йил февраль ойига қадар ёш аёлларни эркакларга қўшганликлари ва 2018 йил март ойида бир неча ёш қизларни Ўзбекистондан Қирғизистон Республикасига олиб ўтиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)