Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги қарорига асосан Ҳосил Холматов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Бунгача Ҳосил Холматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)