Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш нисбатан паст даражада қолмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан далолат берди.
Улардан маълум бўлишича, мамлакатдаги юридик шахсларнинг фақат 3,9 фоизи муқобил энергия манбаларидан фойдаланади. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 3,7 фоиз эди.
Ушбу юридик шахсларнинг аксарияти — 2,7 фоизи биогаз қурилмаларидан фойдаланади. Шу билан бирга ўтган вақт давомида қуёш батареяларидан фойдаланувчилар сони 1,4 фоиздан 1,9 фоизгача, қуёш коллекторларидан фойдаланувчилар сони 0,5 фоиздан 1 фоизгача ошди.
Вилоятлар бўйича муқобил энергиядан фойдаланишда Навоий вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ерда юридик шахсларнинг 12,5 фоизи муқобил энергия манбаларидан фойдаланади.
Ушбу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 7,5, Тошкентда 4,3, бошқа вилоятларда эса 2-3 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)