GM Uzbekistan АЖда 2018-йининг январь—апрель ойлари давомида 53 219 та автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Маълумотларга кўра, ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 4526 донаси, яъни 8,7 фоизи экспорт қилинган.
Аввалроқ, 2018 йилнинг июль ойидан эътиборан GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида Matiz русумли автомобилларни йиғиш якунлананиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)