Бухоро вилоятида «Қорадори—2018» тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Хабар беришларича, тадбир давомида 24*май куни Бухоро шаҳрида яшовчи Н.С.нинг уйидан 18 килограмм 482 грамм кўкнори гиёҳвандлик моддаси топилган.
«Топилган гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)