Бухоро вилоятида ўтказилган «Тун» тадбири давомида Ғиждувон тумани Мазорагасак қишлоғида жойлашган «Ҳазорбоғ» фермер хўжалиги дала шийпонида фоҳиша ташкил этилгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 1964 йилда туғилган фуқаро ўзининг фермер хўжалиги дала шийпонида 80 минг сўм эвазига ғиждувонлик 1992 йилда туғилган С.А., 1997 йилда туғилган О.О., 1998 йилда туғилган Ж.Д., 1985 йилда туғилган Н.М. ва 1995 йилда туғилган Б.I.ларнинг жинси алоқада бўлишлари учун яратиб берган.
Вилоят ИИБ ахборотида фермер ўзининг бу хатти-ҳаракати билан қўшмачилик жиноятини содир этгани таъкидланади.
Ҳолат юзасидан фермерга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)