Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан ер муносабатларига оид қонунчилик ижросининг аҳволи мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.
Вилоят прокуратурасидан маълум қилишларича, Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Ш.Мадазов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
«Туманда 2018 йилнинг ўтган даврида 93 та ҳолатда 450 гектар ер майдонлари ноқонуний равишда тарқатиб юборилганлиги аниқланган», — дейилади прокуратура ахборотида.
Қайд этишларича, қонунга зид равишда эгаллаб олиниб, маиший ва бошқа бинолар қуриб олинган ер майдонларини давлат захирасига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)