Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Марғилон туманида истиқомат қилувчи М.О. ва унинг ўғли О.О.нинг хонадони кўздан кечирилганида бу ерда наркотик моддалар сақланаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳовлидаги гул туваги ёнида, хоналардан биридаги жавонда ва сандиқ ичида жами 1490 грамм кўкнори сомони яширин равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳовлидаги томорқа кўздан кечирилганида узум ишкомлари остида 34 туп кўкнори буталари парваришланаётганлиги ҳам аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)