Оқ уй расмий вакили Сара Сандерснинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувга тайёр. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Президент учрашувга тайёрланмоқда ва учрашув вақтига қадар тайёр бўлади», — дейди Сандерс.
Унинг сўзларига кўра, агарда КХДР ҳамон учрашиш ниятида бўлса, «АҚШ ўша ерда бўлади».
Аввалроқ Пхеньян олий даражадаги КХДР—АҚШ саммитида иштирок этиш бўйича ўз розилигини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)