«Донецк Халқ Республикаси» (ДХР)да айирмачиларнинг «халқаро бригадаси» командири Олег Мамиев (шартли лақаби Мамай) ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net» айирмачилар ва Россия ОАВларига таяниб.
Маълумотларга кўра, Мамиев Авдеев саноат зонаси ҳудудида 17 май куни кечқурун ўлдирилган. У гўёки, снаряд портлаши оқибатида боши, қорни ва кўкрагидан оғир жароҳатлар олган.
Мамиев асли Шимолий Осетиядан бўлган. Айирмачилар томонида туриб жанг қилишни 2014 йилда бошлаган. Унинг «Пятнашка» деб номланган батальони Донецк ташқарисидаги йўналишлардан бирини «мудофаа қилади».
Изоҳ (0)