Ироқда суд ИШИД террорчилик ташкилоти фаолиятида қатнашган Россия фуқаросини ўлим жазосига ҳукм қилди, деб ёзади Meduza.
AFP ўз манбасига таяниб маълум қилишича, судланувчининг фамилияси — Ҳасанов. Ҳукм ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Нашр эслатишича, Ироқда сўнгги бир неча ой ичида 300 дан ортиқ киши, шу жумладан, 100 га яқин чет эллик ўлимга маҳкум этилган. Бошқа кўп кишилар умрбод қамоқ жазосини олган. Чет элликларнинг кўпчилиги — турклар ёки собиқ иттифоқ республикалари фуқаролари.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)