Малида тумор ясаш учун беш ёшли альбинос қизчани уйидан ўғирлаб кетиб, бошини узиб ташлашди, деб ёзади Daily Mail.
Ҳодиса Мали пойтахти Бамакодан 125 км масофадаги Фана қишлоғида юз берди. Қуролланган шахслар икки қизи билан ухлаб ётган аёлнинг уйига бостириб кириб, альбинос фарзандларидан бирини олиб кетган.
Кейинроқ қизча бошсиз ҳолда маҳаллий масжиднинг орқасидан топилган.
Ғазабланган маҳаллий аҳоли тартиб посбонлари боланинг хавфсизлигини таъминлай олмагани учун ҳарбий полиция участкасига ўт қўйди.
Альбиносларнинг диний маросим доирасида қурбонлик учун ўлдирилиши Африкада кенг тарқалган ҳолат. Маҳаллий эътиқодга кўра, тана аъзоларидан ясалган туморлар касалликлардан ҳимоя қилади, шунингдек, бойлик ва омад келтиради.
Изоҳ (0)