Жазоирнинг El Djazairia One телеканали ижодкорлари Ўзбекистоннинг зиёрат туризми борасидаги салоҳиятини ёритиш учун май ойи бошида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюрди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ташриф Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифи билан амалга ошган.
«Меҳмонлар икки ҳафта мобайнида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда бўлиб, юртимизнинг диққатга сазовор ерлари, тарихий обидаларимиз, бой маданиятимиз, миллий ҳунармандчилигимиз анаъаналари ва ўзбек халқи ҳаёти ҳамда ҳақида катта қизиқиш ва эътибор билан кўрсатувлар суратга олишган эди», — дейилади вакиллик ахборотида.
Хабар беришларича, кўрсатувлар тайёр бўлган ва Ўзбекистон ҳақидаги туркум дастурлар Рамазон ойи туҳфаси сифатида El Djazairia One телеканали орқали ҳар куни эфирга узатилади. Ўзбекистон билан бир вақтда Индонезия ҳақидаги кўрсатувлар ҳам намойиш этилади.
Қуйида El Djazairia One телеижодкорлари томонидан тайёрланган кўрсатувлар анонси билан танишиш мумкин:
Изоҳ (0)