• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UzWaterAware экспедицияси: Америка каньонлари? Йўқ, адашдингиз, бу Устюрт (фото)

    Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЕМ) Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга ошираётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистонда бўлиб қайтди. Медиатур иштирокчилари орасида «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳам бор эди.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Нукусдан йўлга чиққан ва Орол денгизи томон отланган 12 та Toyota йўлтанламасидан бири — 10-рақам қўйилгани бизга насиб этди. «Биз» деганим Наргис Қосимова, Дилфуза Собирова, Рустам Жабборов ва мен. Қарангки, барини «Даракчи» бирлаштирган ижодкорлар. Уччовимиз бир пайтлар ишлаган ёки муаллифлик қилган бўлсак, Рустам Жабборов ҳозир ҳам шу газета бош муҳаррири.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Карвонимизнинг биринчи тўхташ манзили Қўнғирот тумани бўлди. Рустам бу ерга келгунча унинг Ўзбекистондаги энг катта туман эканлиги, мамлакат ҳудудининг 12 фоизи, Қорақалпоғистоннинг эса салкам ярмини эгаллашини айтиб улгурганди. Бизни қарши олган туман ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Камалов «Заковат» билимдони айтган бу фактларни тасдиқлади.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Туман ҳудуди 76 минг квадрат километрга тенглиги, 126 минг аҳоли истиқомат қилаётганини билдирди. Агар шу рақамдан келиб чиқсак, Қўнғирот Ўзбекистон ҳудудининг 12 эмас, деярли 17 фоизини эгаллаши ойдинлашяпти. Хомчўт қилиб кўрдим: бу нақ 10 та Наманган дегани!

    Олдинлари асосан қишлоқ хўжалиги — пахта, шоли, сабзавот ва полиз экинларига ихтисослаган туманда бугунги кунга келиб саноат ҳам ривожланиб бормоқда. Бу ерда Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бўлган «Uz-Kor Gas Chemical» ва Қўнғирот сода заводи ишлаб турибди.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Яна йўлга отландик. Ишонинг, ўнлаб чақирим жойда зоғ ҳам учрамайди. Кета-кетгунча туз босган, шувоқ ўсган ерлар, онда-сонда саксавулзорлар кўзга ташланади. Бир пайт кимсасиз йўлнинг қоқ ўртасида олдинлари «Комсомольск на Устюрте» деб аталган, ҳозир эса Қубла-Устюрт деб номланувчи посёлка қаршисидан чиқиб қолдик. Олдинлари бу ерларда ҳарбий объектлар бўлгани, Қўнғирот, Нукусга самолётлар учгани боис аэродром ҳам қурилган экан.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Посёлкада ҳозир 40 та оила, 200 чоғли одам истиқомат қилади. Улар журналистлар эканлигимизни билиб, йўлсизликдан қийналганлари боис туман маркази билан боғловчи, транспорт қатнови учун қулай йўл ётқизилишида кўмак сўради. Бақувват жипларни ҳам «йиғлатиб» юбораётган йўл, тўғрироғи, йўналишдан улар ҳозир қандай фойдаланаётгани биз учун жумбоқ бўлиб қолди.

    Фото: Аскар Якубов

    Фото: Аскар Якубов

    Шу ердан Устюрт платоси бўйлаб саёҳатимиз бошланди. Бундаги маҳобатли манзараларни кўриб, Америка фильмларидаги каньонлар ёдимга келди. Йўқ, янглиш солиштирдим, ҳатто каньонлар ҳам Устюрт олдида ип эшолмайди.

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Устюртнинг Қозоғистон томонидаги қисмида, Мангистовда ерости ядро синовлари ўтказилган дейишади. Бўлса бордир, ҳувиллаган, не-не синовларни бошидан кечирган плато деворлари — чинклар шундоқ ҳам кишининг юрагини орқага тортиб юборади.

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Айтганча, аслида Европа ва Осиёнинг чегараси бир пайтлар шу ердан ўтган деган тахмин ҳам йўқ эмас.

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Ҳамкасбим Наргис Қосимова шундай жойларда ҳам ўсимликлар олами вакилларини топгани ва суратларга муҳрлагани эса фақат ҳайрат ва таҳсинга лойиқ.

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Устюрт ҳудудидан Буюк ипак йўли ўтганлиги боис бу ерда кўплаб кузатиш миноралари, маёқлар бўлган. Улардан бири, Судочье кўли яқинидаги XII – XIII асрларга мансуб минора қолдиқларига тирмашдим. Юқорига чиққанда шу ерда турган қизни «Жаҳон» ахборот агентлиги мухбири Гулойим Нуржонова хаёл қилиб, суратга туширишини илтимос қилдим. Қарасам, гапимга тушунмай кўзини пирпиратиб турибди. Тавба, бўй-баст, кўз-қош бир хил, фақат у канадалик блогер Лорен Чен экан. Адашув баҳона у билан кейинчалик интервью беришига келишиб олдик.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    Биз фламинголарни кўришга ошиқаётган кўл яқинидаги яна бир тарихий манзил — Урга шаҳарчаси. Бу ерда Чор Россиясидан сургун қилинган эски тутумдаги насронийлар — староверлар яшаган уйларнинг вайрон бўлган деворлари, қаровсиз қолган қабрларига дуч келдик.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Ўзга миллат ва дин вакиллари бўлса ҳам ачинасан киши. «Агар улар япон бўлганида ҳатто шу ерда ҳам қаровсиз қолдирилмаган бўларди» деган ўй ўтди хаёлимдан.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Судочье қирғоғидаги эски балиқни қайта ишлаш заводи олдида тамадди учун тўхтадик. Бундай шароитда овқатланишнинг ҳам ўзига яраша гашти бор экан. Узун хонтахта бўйлаб балиқ, картошка тановул қиларкансан, ўзингни чиндан ҳам катта бир жамоанинг аъзоси сифатида ҳис этасан.

    Фото: Наргис Қосимова

    Фото: Наргис Қосимова

    Афсус, фламинголарни кўриш насиб этмади. Уларни фақат тонг саҳар ёки кечки пайт кўриш мумкин экан. Биз борган вақт эса на униси, на бунисига тўғри келди. Ҳафсаламиз пир бўлганини яширмай, кейинги манзил — Орол денгизи томон йўл олдик.

    Фото: Юрий Корсунцев

    Фото: Юрий Корсунцев

    (Аввали ва давоми бор)

    18.05.2018, 07:34   Изоҳ (0)   68188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тележурналистларнинг камерасини синдириб ташлаш билан таҳдид қилган ИИББ ходимаси жазоланди, телевидение эса ўз ижодкорларига чора кўрди

    18.05.2018, 07:29

    Шавкат Мирзиёев Вашингтонда Жаҳон банки президенти билан учрашди

    18.05.2018, 07:13

    Тошкентда ЙПХ ходимларини мобил видеокамералар билан таъминлаш сентябрдан бошланади

    18.05.2018, 06:55

    Хатирчидаги улкан харсангтошни бола ҳам қўлида қимирлатади (фото)

    17.05.2018, 23:50

    Фарғонада жорий йили маъмурий судлар томонидан 200 дан ортиқ иш кўриб чиқди

    17.05.2018, 23:41

    Наманганда 2 минг доллар билан ушланган коллеж ўқитувчисига ҳукм чиқарилди

    17.05.2018, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди 

    Спорт | 6 август, 13:28

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.