Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин Сочида Сурия президенти Башар Асад билан учрашганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бугун Сочида Россия президенти Путиннинг Сурия араб республикаси президенти Башар Асад билан музокаралари бўлиб ўтди», — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Асад Сочига ишчи ташриф билан келган. Владимир Путин уни террорчилар билан курашдаги муваффақиятлари билан қутлаган. Шунингдек, Асад Сурияда сиёсий тартибга солишни бошлашга тайёрлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)